Янгиликлар

22 декабр 2020 164

Сирдарёда ҳам электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизими кенгаймоқда

Республикамиз бўйлаб  почта алоқаси бўлимларида электрон давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилаётганидан хабарингиз бор. Энди Сирдарё вилоятида ҳам аҳоли мушкулини енгил қиладиган шундай бўлимлар пайдо бўлди.

Яқинда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг Сирдарё филиалига қарашли Гулистон туман почта алоқа боғламасига қарашли “Гулистон-1” ва “Озод” алоқа бўлимларида аҳолига барча турдаги почта хизматлари билан бирга Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда 15 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилди.

Шу каби хизмат турлари Янгиобод туман почта алоқа боғламасига қарашли “Навбаҳор”, Фарҳод почта алоқаси боғламасига қарашли “Ховос-11” ҳамда Боёвут почта алоқаси боғламасининг “Ширин-1” алоқа бўлимларида ҳам йўлга қўйилмоқда.

Эндиликда ушбу ҳудудларда яшовчи юртдошларимиз почта бўлимига келиб бириктирилган мутахассислар кўмагида давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.