Ҳужжатни ДУК "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази"га юбориш
Техник ҳужжатларни тасдиқлаш ва экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4328 «Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ амалга оширилади. "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги ҳузуридаги електрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни лойиҳаларни бошқариш маркази" давлат унитар корхонасида(бундан буён матнда – Марказ деб юритилади) давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, устав фондида 50 фоиз ёки ундан ортиқ давлат улуши бўлган тадбиркорлик, шунингдек, лойиҳа қийматидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг давлат тараққиёт дастурлари доирасидаги субъектлари томонидан амалга оширилаётган "Электрон ҳукумат" тизими ва «Рақамли иқтисодиёт»ни ривожлантириш дастури доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни яратиш ва амалга ошириш учун лойиҳаларни мажбурий техник ҳужжатлаштириш тадбиқ қилинмоқда.
- Лойиҳа паспорти
- Лойиҳа концепцияси
- Техник топшириқ
- Тендер ҳужжатлари
Барча ҳужжатлар лойиҳа ташаббускори (буюртмачиси) томонидан тақдим этилади.