Биз ҳақимизда

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 

"Электрон ҳукумат" тизими доирасида ахборот - коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг самарали ва шаффоф механизмларини яратувчи, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳалар, лойиҳа ва техник ҳужжатларни сифатли экспертизадан ўтказишни таъминловчи ташкилотдир.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 28-апрелдаги ПФ-4699-сонли "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва Вазирлар маҳкамасининг 2020-йил 25 июньдаги 409-сонли "Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонлари асосида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида ташкил этилди.

Марказ фаолияти йўналишлари: Марказ "Электрон ҳукумат" тизимини ва "Рақамли Ўзбекистон - 2030" дастурини (кейинги ўринларда - дастур) ривожлантириш доирасида рақамли иқтисодиёт ва "Электрон ҳукумат" тизимини такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларини амалга оширади, хусусан:

  • электрон ҳукуматни ривожлантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида рақамли ривожланишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомининг ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш;
  • электрон ҳукумат соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш босқичларини мувофиқлаштириш.

Марказнинг ишлаш тамойиллари:

Профессионаллик. Тажриба. Самарадорлик. Шаффофлик. Сифат кафолати.