AКТ соҳасидаги стандартлар

«Стандартлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Aхборот-коммуникация технологияларини (AКТ) жадаллаштириш ва ривожлантириш Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Стандартлаштириш ушбу муаммони ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди.

Стандартлаштириш – ҳақиқатда мавжуд ёки потенциал вазифаларга нисбатан умумий ва кўп каррали фойдаланиш учун қоидаларни белгилаш воситасида муайян соҳада тартибга келтиришнинг оптимал даражасига эришишга қаратилган илмий-техник фаолият. Aлоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш бўйича фаолиятни бошқариш ва ишларни мувофиқлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги амалга оширади.

Aлоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш бўйича фаолиятни ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон давлат стандартлаштириш тизимининг таркибий қисми ҳисобланган тармоқ «Aлоқа ва ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш тизими» яратилди.

 

Aлоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги стандартлаштириш тизимининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • норматив ҳужжатларнинг техник, ижтимоий зарурлиги ва мақбуллигини ҳисобга олган ҳолда уларни ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги;
  • стандартлаштиришнинг ўзаро боғланган объектларини стандартлаштириш комплекслилиги,шу жумладан ушбу объектларга қўйиладиган келишилган талабларни ишлаб чиқиш ва норматив ҳужжатларни амалга киритиш муддатларини мувофиқлаштириш асосида метрологик таъминот;
  • алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатларнинг фан, техниканинг замонавий ютуқларига, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш тенденциялари, илғор тажриба, қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш;
  • стандартлаштириш бўйича барча даражадаги норматив ҳужжатларнинг ўзаро боғлиқлиги ва келишилганлиги, норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини бошқарувнинг турли даражалардаги стандартлаштириш идентик объектларига такрорланишини истисно этиш;
  • стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, дастурлар ва ишлар режаси тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги;
  • норматив ҳужжатларни кўпчилик манфаатдор томонлар келишувига эришиш асосида тасдиқлаш;
  • норматив ҳужжатлардан сертификатлаштириш ва метрология мақсадлари учун фойдаланиш имконияти;
  • стандартлаштириш соҳасида замонавий ахборот тизимлари ва технологияларини қўллаш.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан халқаро, давлатлараро, миллий, минтақавий ва давлат ҳамда тармоқ стандартларининг кенг қўлланиши учун Стандартлаштириш таянч ташкилоти томонидан норматив ҳужжатлар фонди яратилди ва юритилади.