Рақамли иқтисодиёт

Иқтисодиётда рақамли технологиялардан фойдаланиш, хусусан рақамли иқтисодиётни жорий этишнинг афзалликларидан бири давлат хизматлари тизимини ривожлантиришга ва уларнинг очиқлиги ва самарадорлигини таъминлашга, ишбилармонлик муҳитининг шаффофлигини ошириш ҳисобига бизнес шароитларини яхшилашга ёрдам беради.

Ташкилий ва иқтисодий тамойилларнинг рақамли ўзгартирилиши глобал иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бирига айланмоқда.

Рақамли иқтисодиёт доирасида давлат секторида ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, электрон хизматларнинг ривожланиши ва инфратузилмага киритиладиган инвестициялар хусусий секторда ахборот технологияларидан кенгроқ фойдаланишга туртки беради ва унинг бошқа соҳаларга таъсирини кучайтиради.

Иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларини янада ахборотлаштириш
ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш янги бизнес йўналишларини барпо қилишга ва мавжудларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ушбу мақсадларда эса, Марказ рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича давлат органлари ва ташкилотларга услубий-амалий ёрдам кўрсатади.