Идоралараро ҳамкорлик

Бугунги кунда давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва улардан фойдаланиш имкониятларини янада яхшилаш мамлакатимиз ривожланишининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини жорий қилиш, шунга кўра давлат хизматларини кўрсатишда ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиш механизмини амалга ошириш электрон ҳукумат тизимининг асосий бўғинларидан биридир.

Идоралараро ҳамкорлик давлат хизматларини кўрсатиш доирасида давлат бошқарув органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини таъминлашга қаратилган электрон ҳукуматнинг ажралмас қисмидир.

Ушбу йўналишда Марказ:

давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомининг идоралараро ягона электрон тизимини, идоралараро ахборот тизимларини, манбалар ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этади;

ахборот технологияларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва электрон давлат хизматларини жорий этишни таҳлил қилиш орқали давлат органлари ва ташкилотларида рақамли ривожланишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади.