Операцион ва функционал жараёнларни оптимизация қилиш

Мамлакатда электрон ҳукумат доирасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини изчиллик билан такомиллаштириш ва модернизация қилиш эвазига аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳити яхшиланмоқда
ва бизнесни ривожлантириш имкони яралмоқда.

Давлат хизматларининг электрон шаклини жорий қилишда мазкур хизматларни кўрсатиш жараёнидаги ваколатли давлат органларининг функцияларини қайта кўриб чиқиш, уларни соддалаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. Бунинг натижасида, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича мураккаб тартиб-таомиллар, ортиқча қадамларга бархам берииши мумкин.

Шу мақсадда, Марказ электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.