Лойиҳа бошқаруви

Лойиҳавий ёндашувни давлат органлари фаолиятида электрон ҳукуматни ривожлантириш доирасида амалга оширишнинг долзарблиги ҳозирги пайтда муҳимдир, шунингдек, буни мазкур соҳада керакли вазифаларни амалга ошириш имконига эга бўлган алоҳида ваколатли давлат муассаси ташкил қилинганлиги тасдиқламоқда.

Ушбу йўналишда давлат ташкилотларининг архитектурасини яратиш асосида ҳукумат тизимини ўзгартириш жуда муҳим аҳамият касб этади. Яъни, давлат ташкилотлари фаолиятини аниқ ифодаланган лойиҳавий ёндашув асосида йўлга қўйиш ва оптималлаштиришни англатади.

Ўз навбатида, Марказ ўзининг фаолиятида давомида лойиҳа бошқаруви йўналиши доирасида қуйидаги ишларни амалга оширади:

электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш босқичларини мувофиқлаштиради;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида ахборот технологияларининг жорий этилишини мониторинг қилади ва баҳолайди;

электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича мақсадли индикаторлар ва самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқади.