Бўш иш ўринлари

Сиз малакали мутахассисмисиз? Юқори маошли иш қидиряпсизми?

Бизда ажойиб янгиликлар бор!

 

 

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қуйидаги йўналишлар бўйича бўш иш ўринлари учун таҳлилчи(аналитик)ларни таклиф этади:

  • электрон давлат хизматларини ривожлантириш;
  • ташқи иқтисодий фаолият, молия, инвестиция ва банк соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш;
  • меҳнат ва архив иши соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш;
  • кўчмас мулк, кадастр, геология ва қурилишда рақамли технологияларни жорий этиш;
  • қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш;
  • маданият, таълим ва кутубхона фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш;
  • фан, ёшлар, оила ва маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш тизимида рақамли иқтисодиётни жорий этиш;
  • электрон парламент тизимини ривожлантириш.


Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • қизиқтирган йўналиши бўйича камида 2 йиллик иш стажи;
  • таҳлилий фикрлаш ва ахборотни тизимлаштириш кўникмаси;
  • саводли оғзаки ва ёзма нутқ;
  • вазифаларни белгилаш ва назорат қилиш тизимларида ишлаш;
  • офис тўплами, MS Visio, MS Project билан ишлаш кўникмаси;
  • ўзбек ва рус тилларини яхши билиш (инглиз тили қўллаб-қувватланади).

 

Шартлар:

  • Ҳафтанинг 5 куни, соат 9 дан 18 гача.
  • Шинам ва кенг офисда ишлаш.
  • Расмий бандлик ва Меҳнат кодексига мувофиқ иш билан таъминлаш; Ижтимоий тўплам.
  • Иш ҳақи - суҳбат натижаларига кўра. 

 


Резюмеингизни электрон почта орқали бизга  юборинг:
u.xaydarov@egov.uz

Телеграм:
@egovuz_bot

 

Маълумот учун телефон:
+998 55-501-36-30


 

Биз энг йирик IT-ташкилотимиз, бизда кенг кўламли IT-лойиҳалар ва дўстона жамоа!