Марказнинг вазифалари, қарашлари ва мақсадлари

Марказнинг вазифаси — узоқ вақт ишлайдиган ваколатли стратегияни яратиш ва ишлаб чиқаришдир. Биз асосий қадриятларга, кучли томонларимизга таянамиз ва ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш учун ишлаймиз.

Бизнинг қадриятларимиз:

  • Қатъиятлилик
  • Бирдамлик
  • Янгилик
  • Aниқлик
  • Ривожланиш

Марказнинг қараши: битта жойда турмаслик, тўхтамаслик ва ўзимизни такомиллаштириш устида ишлашлик. Муваффақиятли амалга оширилган ишларнинг натижалари бизни янги ғоялар ва уларни амалга ошириш усулларига илҳомлантиради. Масъулият билан ёндошиш жамоамизнинг энг муҳим мажбуриятларидан биридир, ҳар биримиз ўз ишимиз учун давлат, соҳа, ҳамкасбларимиз ва хизматларимиз фойдаланувчилари олдида жавобгармиз.

Марказ стратегияси: рақамли технологиялар - бу инсоният келажаги. Ушбу технологиялар инсон ҳаётининг барча соҳаларини ва давлатни ривожлантиришга ёрдам беради. Маълумотни рақамлаштириш уларнинг ишини оптималлаштиради ва мамлакатнинг ривожланиш кўрсаткичларини оширади, бу ўз навбатида маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар билан ишлашда катта ютуқдир.

Бизнинг мақсадимиз - фойдаланувчиларга вақт ва маблағларни тежаш имконини берадиган кафолатли ва тезкор хизматларни электрон шаклда тақдим этиш орқали мамлакат аҳолисининг ҳаёт тарзини янада осонлаштириш. Ушбу қулайликлардан фойдаланиш иш жараёнининг самарадорлигига  олиб келади.