Халқаро ҳамкорлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 28-апрелдаги Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4699-сон Фармонига мувофиқ, асосий вазифаларидан бири электрон ҳукумат, рақамли иқтисодиёт ва рақамли трансформация соҳасидаги дастурларни амалга ошириш ва шу жумладан хорижий кредитларни жалб қилган ҳолда инвестиция лойиҳаларини жорий этиш бўлган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш қошидаги Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ташкил этилган.

Белгиланган вазифаларни бажариш доирасида Марказ мунтазам равишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • халқаро фаолиятни истиқболга мўлжалланган режалаштиришни амалга ошириш, хорижий ташкилотлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиш боʼйича режалар ва битимлар тайёрлаш;
  • хорижий ҳамкорлар билан узоқ муддатли ва бошқа ҳамкорлик битимларини ҳуқуқий расмийлаштиришни ташкил этиш;
  • халқаро ҳамкорлик боʼйича режалар, дастурлар ва битимларни амалга ошириш;
  • халқаро ҳамкорлик ва ташқи алоқаларнинг натижалари ва самарадорлигини кузатиш; битимлар, режалар ва дастурлар асосида ташқи алоқаларни таъминлаш учун зарур харажатларни прогноз қилиш;
  • университетларнинг халқаро фаолияти шакллари ва усуллари, халқаро ҳамкорлик учун грантлар берадиган фондлар ва ташкилотлар тўғрисида маълумот тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш;
  • халқаро жамғармалар, ташкилотлар ва дастурларнинг грантлари, стипендиялари ва стажировкаларига эга бўлиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, расмийлаштириш ва тақдим этиш бўйича услубий ёрдамларни амалга ошириш;
  • протокол функцияларини бажариш, хусусан, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар ва хорижий университетларнинг вакиллари ва делегацияларини қабул қилишни ташкил этиш, мавжуд қоидалар ва кўрсатмаларга мувофиқ салоҳиятли ва ҳақиқий хорижий шериклар билан ёзишмаларни амалга ошириш, шунингдек халқаро ҳамкорлик тўғрисида протоколлар ва битимлар имзоланишини таъминлаш;
  • Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш доирасида замонавий ахборот технологияларини ёки билимларни жорий этиш ва илгʼор халқаро тажрибани қўллаш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлаш.