Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш

22 сентябрь 2021

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 465-сон қарорига асосан Ягона интерактив давлат хизматлари my.gov.uz порталида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома бериш хизмати жорий этилди ҳамда 2021 йил 6 сентябридан синов тарзида ишга туширилди. Мазкур хизмат доирасида автотранспорт воситасини ойналарини тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш имконияти ҳам яратилди. Қайта расмийлаштиришда – автотранспорт воситаси иккиламчи бозордан сотиб олинганида ёки автотранспорт воситасининг техпаспорти (автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтган гувоҳномаси) мулкдори, давлат рақам белгиси ўзгарган ҳолда автотранспорт воситасига расмийлаштирилган тонировканинг руҳсатномасига онлайн тарза БЕПУЛ ўзгартиришлар киритиш имкони яратилди.

Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр