Халқаро аудит муваффақиятли якунланди: сертификатлар муддати узайтирилди

Халқаро аудит муваффақиятли якунланди: сертификатлар муддати узайтирилди

05 сентябрь 2025

Ўзбекистонда рақамли трансформация жараёнида яна бир муҳим қадам амалга оширилди. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 2025-йилги халқаро аудитнинг иккинчи босқичини муваффақиятли якунлади.

Аудит доирасида Марказнинг Коррупцияга қарши курашиш сиёсати ISO9001:2015 (Сифат менежменти тизими) ва ISO37001:2016 (Коррупцияга қарши менежмент тизими) стандартлари асосида қандай жорий этилгани ва амалда қўлланилаётгани батафсил текширилди.

Аудитнинг аҳамияти

Текширувлар Марказ фаолиятининг шаффофлиги, самарадорлиги ва коррупцияга қарши чораларини баҳолашга қаратилди. ISO9001:2015 – хизматлар сифати ва жараёнларнинг оптималлашувини таъминласа, ISO37001:2016 – ички назорат механизмларини кучайтириш ва коррупция хавфини камайтиришга йўналтирилган.

Ютуқлар

Марказ “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида асосий ўрин тутади. Унинг ташаббуслари орқали:
•  электрон хизматлар сони кенгаймоқда;
•  онлайн ариза топшириш ва ҳужжат олиш жараёнлари соддалашмоқда;
•  ортиқча талаблар бекор қилиниб, вақт ва ресурслар тежалмоқда.

Аудитнинг биринчи босқичида ижобий баҳоланган натижалар иккинчи босқичда янада чуқур таҳлил қилинди. Мутахассислар ички жараёнлар, ходимлар малакаси ва ахборот хавфсизлигини синчковлик билан ўрганишди.

Қувончли натижалар

Текширув якунларига кўра, Марказнинг халқаро сертификатлари амал қилиш муддати яна бир йилга узайтирилди.

Бу эса  халқаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш,  хорижий инвестисияларни жалб қилиш,  рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим омил бўлади.

Аудит натижалари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсини янада мустаҳкамлаб, бошқа давлат ташкилотлари учун ҳам намуна бўлиб хизмат қилади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр