Йилига 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1,1 мингта интерактив киоск ўрнатилади.
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.
2025-2027 йилларда босқичма-босқич 20 та нотариал ҳаракат онлайн расмийлаштиришга ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, нотариал хизматлар кўрсатишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини талаб қилиш бекор қилиниб, буни “FACE-ID” орқали аниқлаш тартиби йўлга қўйилади.
Ўз соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар ҳузуридаги органларга ҳам идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ваколати берилади.
Бундай ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари соддалаштирилади. Натижада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг ўртача муддати 2 баробарга қисқаради.