Қорақалпоғистон ёшларининг рақамли билими оширилди

Қорақалпоғистон ёшларининг рақамли билими оширилди

15 сентябрь 2025

Қорақалпоқ давлат университетида талабалар учун электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича амалий семинар-тренинг бўлиб ўтди. Бу сафарги тадбир жонли ва қизиқарли руҳда ташкил этилгани билан ажралиб турди.

Тадбир давомида my.gov.uz порталининг ҳар бир бўлими, унинг қулайликлари талабаларга амалий мисоллар билан кўрсатиб берилди. Айниқса, мобил иловадаги "Рақамли ҳужжатлар" бўлими ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Энди улар ўз ҳужжатларини ҳар доим смартфонларида олиб юришлари мумкин!

Семинар сўнгида талабалар бевосита мутахассислар билан мулоқотга киришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Ёшларнинг рақамли саводхонлиги юқори бўлса, келажак янада ёрқинлашади!

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр