Брайл алифбоси асосида my.gov.uz дан фойдаланиш бўйича қўлланмалар чоп этилди ва Тошкент шаҳридаги 77 сон "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 10 – 11 синф ўқувчилари иштирокида унинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек мазкур тақдимотда my.gov.uz'нинг имкониятлари, уни инклюзивлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, кўрсатилаётган оммабоп электрон хизматлар ҳамда улардан фойдаланиш тартиби бўйича маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, Ягона порталга OneID тизими орқали кириш ҳамда пуллик хизматлар учун тақдим этиладиган чегирмалар, улардан фойдаланиш усуллари тўғрисида маълумот берилди.
Ўқувчилар my.gov.uz бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.