Сиз кутган хизмат!

Сиз кутган хизмат!

15 сентябрь 2021

“Тонировка” учун ариза Ягона портал орқали қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш хизмати жорий этилди.

Агар бу сизни қизиқтирган мавзу бўлса, ойналари туси ўзгартирилган автомобилингизда аввало қулай ва ҳеч қандай жаримасиз юришни истасангиз, my.gov.uz манзилига мурожаат қилинг!

Ҳайдовчиларга яна бир маъқул жиҳати, энди автотранспорт ойнасига СТИКЕР мажбурий равишда ёпиштирилмайди!

Ягона порталда, шунингдек, рухсатномани қайта расмийлаштириш имконияти ҳам яратилган.

Қайта расмийлаштиришда – автотранспорт воситаси иккиламчи бозордан сотиб олинганида, техпаспорт (автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтган гувоҳномаси) мулкдори ёки давлат рақам белгиси ўзгарган ҳолларда автотранспорт воситасига расмийлаштирилган “тонировка” рухсатномасига онлайн тарзда БЕПУЛ ўзгартиришлар киритиш мумкин.

Шунингдек, ойналарни тусини ўзгартиришга берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш (автотранспорт воситасининг мулкдори, давлат рақам белгиси ўзгарган тақдирда) электрон давлат хизмати жорий йилнинг 1 октябрь кунидан ишга туширилиши режалаштирилган.

Хизмат синов тариқасида ишга туширилганлигини инобатга олиб, қисқа узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр