Суд тизими сунъий интеллект асосида рақамлаштирилади

Суд тизими сунъий интеллект асосида рақамлаштирилади

10 сентябрь 2025

9-сентябрь, сешанба куни Олий суд биносида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг мамлакат судялар ҳамжамияти билан конструктив учрашуви бўлиб ўтди. Унда барча даражадаги раҳбарлар ва судялар иштирок этди.

Таъкидланишича, Президент Администрацияси олдига қўйилган бешта устувор вазифада суд ислоҳоти муҳим ўрин тутади.

«Саккиз йил давомида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан одил судлов соҳасидаги энг намунали хорижий тажрибани ўз ичига олган кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди.

Президентимизнинг суд тизимини сунъий интеллект асосида рақамлаштириш, судларга енгиллик яратиш мақсадида низосиз масалаларни нотариусларга ўтказиш, судяларни тайёрлашни такомиллаштириш тўғрисида яқинда қабул қилинган фармонлари ҳақида сўз юритдик. Бу соҳада эскирган таълим тизимининг ўрнини эгаллайдиган Одил судлов академияси ташкил этилди», – деб ёзади Мирзиёева.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр