Ягона порталда бир нечта қулайликлар жамланмаси

Ягона порталда бир нечта қулайликлар жамланмаси

10 сентябрь 2021

Энди Ягона порталдаги шахсий кабинетингиз орқали умумий маълумотларни кўриш баробарида тегишли хизматлардан янада осон фойдаланишингиз мумкин. Жумладан шахсий кабинетингизнинг: Хизмат фаолияти бўлимида – таълим даражаси ва иш тажрибаси ҳақидаги маълумотлар келтирилган бўлиб, хизмат фаолиятингиз ҳақидаги маълумотларга my.mehnat.uz портали орқали тузатишлар киритишингиз мумкун.

Менинг аризаларим бўлимида аризалар ҳолати билан танишасиз.

Кўчмас мулк бандидан кадастр рақами ва яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган.

Оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотлар эса Менинг оилам бандига киритилган.

Менинг карталаримдан – фойдаланувчи томонидан электрон давлат хизматлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида киритилган банк пластик карталари тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган.

Тўловлар бўлимига картангизни қўшиш орқали бюджет ва коммунал, интернет-провайдерлар, уяли алоқа операторлари каби 85 турдаги хизматлар учун тўловларни онлайн тарзда амалга оширишингиз мумкин.

Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш натижасида амалга оширилган жараёнлар Тўловлар тарихи бўлимида акс этади (тақдим этилган квитанцияни эса юклаб олиш имконияти бор).

Шунингдек, сизга ҳар кунлик валюталар курси билан танишиб бориш имконияти ҳам тақдим этилади.

Шу билан бирга, автомобил транспортининг тегишли маълумотларни автотранспорт воситалари қаторига қўшиш орқали Сиз жарималар ҳақидаги хабарномадан ҳам огоҳ бўлиб туришингиз мумкин.

Биз билан қолинг ва янгиликлардан энг биринчи хабардор бўлинг!

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр