Таҳлилчи

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қобилиятли аналитикларни ишга таклиф этади  

Биз интеллектуал салоҳиятга эга, турли соҳаларни рақамлаштириш бўйича янгича таклифлар бера оладиган, аҳолига кўрсатилаётган электрон хизматларни янада ривожлантириш борасида ўзига хос ёндашуви бор аналитик (таҳлилчи)ларни излаяпмиз!

Бунинг учун Сиздан:  

  • мазкур йўналишда 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
  • ўзбек ва рус тилларини билиш;
  • дастурчиларга вазифаларни тўғри тақсимлаш тажрибаси;
  • мониторинг қилиш тизимларида ишлаш кўникмаси;
  • лойиҳаларни бошқариш асосларини билиш;
  • офис пакетларида, MS Visio, MS Project билан ишлаш қобилияти;
  • мунтазам равишда хориж тажрибасини ўрганиш, мониторингини олиб бориш ва таклифлар киритиш талаб этилади.

Шунингдек, ходим қуйидаги вазифаларни бажариши зарур:

  • талабларни йиғиш ва расмийлаштириш;
  • бизнес жараёнларини лойиҳалаштириш ва қайта инжиниринг қилиш;
  • техник ҳужжатларни тайёрлаш ва уларнинг долзарблигини сақлаш;
  • вазифаларни режалаштириш ва устуворлигини белгилаш;
  • ишлаб чиқиш бўйича вазифаларни белгилаш ва бажарилишини назорат қилиш;
  • эксплуатация (фойдаланувчи) учун қўлланмалар тайёрлаш;
  • дастурий таъминотни синовдан ўтказишда иштирок этиш. 

Биздан таклиф этиладигани: юқори ойлик, ижтимоий рағбат, Тошкент шаҳри марказидан замонавий офис ҳамда ёш ва аҳил жамоа. 

Боғланиш учун почта манзили: monitoring@egov.uz

Телеграм манзили: @mygovwork

Вакансияга жавоб бериш

Хат, резюме ва портфолиони илова қилиш (10 Мб гача)

Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр