Кўп бериладиган саволлар

Ўзбекистон Республикасининг “Рақамли ҳукумат тўғрисида” қонунига мувофиқ, Рақамли ҳукумат - бу жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаб ахборот-коммуникация технологияларидан, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик билан фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш тизимидир.

Рақамли ҳукуматнинг асосий принциплари қуйидагилардир: - давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги; - электрон давлат хизматларидан ариза берувчиларнинг тенг равишда фойдаланиши; - “бир дарча” принципи бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш; - давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш; - Рақамли ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш; - электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш; - ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Рақамли ҳукумат соҳасида ҳамда давлат бошқарувида ахборот тизимларини жорий этишда ваколатли орган ҳисобланади, ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъулдир.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Рақамли ҳукуматни ривожлантириш индекси (The UN Global E-Government Development Index) давлат органларининг фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда тайёрлиги ва имкониятларини баҳолайдиган комплекс кўрсаткичдир. Ҳар икки йилда бир марта тайёрланади. Тадқиқот турли мамлакатларда Рақамли ҳукуматни ривожлантириш даражаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади, шунингдек, давлат идоралари томонидан AКТдан фойдаланиш тенденцияларини тизимли баҳолайди. Ушбу тадқиқот билан қамраб олинган барча мамлакатлар рейтингнинг қуйидаги учта асосий таркибий қисмлари бўйича ҳисобланган индекслари асосида ўрин эгаллайди: Интернет хизматларининг қамрови ва сифати; AКТ инфратузилмасининг ривожланиш даражаси; Инсон капитали.

Рақамли ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон юқори кўрсаткичларга эга гуруҳга киритилган. БМТ экспертларнинг баҳолашларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистоннинг Рақамли ҳукуматни ривожлантириш индекси 0,62 ни ташкил этган (максимал кўрсаткич 1) ва 81-ўринни эгаллаган, 2016 йилда бу кўрсаткич 0,54 дан бироз ошиқроқ бўлган. Яъни, 8 баллга сезиларли ўсиш кузатилмоқда.

Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр