Ўзбекистонда яшовчи 35 миллион аҳолининг 64 фоизидан кўпроғи Интернет фойдаланувчилари ҳисобланади.
2020 йил 5 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегияси ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Рақамли технологиялар иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва давлат муассасаларида фаол жорий этилмоқда. 100 дан ортиқ ахборот тизимлари Рақамли ҳукумат тизимига уланган. Рақамли ҳукумат маркази томонидан ишлаб чиқилган, Биллинг тизими, идоралараро ахборот платформаси, One ID ва бошқа тизимлар. Ўзбекистондаги барча соҳаларини рақамлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Бизнинг жамоамиз ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги глобал тенденцияларни кузатиб боради ва уларни қисқа вақтларда рақамли ҳукумат тизимига жорий қилади.