Марказ миссияси — узоқ муддатли мукаммал стратегияни ишлаб чиқишдир. Бизнинг асосий қадриятларимиз - бу мақсадга интилиш, бирдамлик, янгилик, аниқлик ва ривожланиш.
Марказнинг келажакдаги йўналиши — эришилган ютуқларда тўхтаб қолмаслик ва ўз ўзини доимий равишда такомиллаштириб бориш. Муваффақиятли амалга оширилган ишлар натижалари бизни янги ғоялар ва уларни амалга ошириш усулларини яратишга ундайди.
Марказ стратегияси — рақамли технологиялар - инсоният келажаги. Улар инсон ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшадилар. Маълумотларни рақамлаштириш мамлакатнинг ривожланиш кўрсаткичларини оширади.
Бизнинг мақсадимиз – Биз фойдаланувчиларга вақт, пул ва ресурсларни тежаш имконини берадиган хизматларни электрон шаклда тақдим этиш орқали мамлакат аҳолисининг ҳаётини янада осонлаштиришга интиламиз.