Рақамли ҳукумат маркази ишга таклиф этади!
Ташкилий тузилма:
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси таҳлилий бўлими
Вазифалар:
- компания / лойиҳа / иқтисодий таҳлилини ўтказа олиш;
- иқтисодий ва молиявий қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан хабардор бўлиш;
- иқтисодий жараёнлар самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- таҳлилий ҳисоботлар, прогнозлар ва тақдимотларни тайёрлаш.
Талаблар:
- олий маълумотга эга катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш ва тизимлаштириш, тизимли таҳлил қилиш ва асосий иқтисодий тенденцияларни аниқлаш қобилияти;
- иқтисодий тадқиқотларни ҳисоботлар, тақдимотлар ва тавсиялар шаклида тақдим эта олиш қобилияти;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал даражада билиш (инглиз тилини молиявий ва иқтисодий ҳужжатлар билан ишлаш учун етарли даражада билиш).
Қўшимча кўникмалар:
- 2 йилдан кам бўлмаган таҳлилнинг иқтисодий усулларидан фойдаланиш тажрибасига эга бўлиши;
- инвестицион лойиҳаларнинг рентабеллигини баҳолаш (NPV, IRR, ROI).
Шароитлар:
- Рағбатлантирувчи маош;
- Касбий ўсиш ва ўқиш имкони;
- Дўстона ва касбий мутахассислар жамоасида ишлаш.
Боғланиш учун:
e-mail: uzbekistan2030@egov.uz
tel: 55-501-36-30 (1046)