ТАҲЛИЛЧИ-МОЛИЯЧИ

Рақамли ҳукумат маркази ишга таклиф этади!

Ташкилий тузилма:  

“Ўзбекистон — 2030” стратегияси таҳлилий бўлими

Вазифалар:

  • компания / лойиҳа / молиявий таҳлилини юритиш;
  • иқтисодий ва молиявий қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлардан хабардор бўлиш;
  • молиявий жараёнлар самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • таҳлилий ҳисоботлар, прогнозлар ва тақдимотларни тайёрлаш.

Талаблар:

  • олий маълумотга эга молиявий маълумотларни шарҳлаш ва моделларни ишлаб чиқиш, прогноз қилиш, оқимларни оптималлаштириш учун хулосалар чиқариш қобилияти;
  • таҳлил натижаларини тушунарли тақдим эта олиш қобилияти;
  • ўзбек ва рус тилларини мукаммал даражада билиш (инглиз тилини молиявий ва иқтисодий ҳужжатлар билан ишлаш учун етарли даражада билиш).

Қўшимча кўникмалар:

  • 2 йилдан кам бўлмаган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи принципларини билиши (MHXS, BXMS);
  • инвестиция лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси, уларни рентабеллик даржасини баҳолаш (NPV, IRR, ROI).

Боғланиш учун:

e-mail: uzbekistan2030@egov.uz    
tel: 55-501-36-30 (1046)

Вакансияга жавоб бериш

Хат, резюме ва портфолиони илова қилиш (10 Мб гача)

Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр