Таҳлилий гуруҳ раҳбари

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази Таҳлилий гуруҳ раҳбарлиги лавозимига ўзини муносиб деб билган номзодларни ишга таклиф этади.

Лавозим мажбуриятлари: 

  • маълумотларни таҳлил қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш орқали замонавий усулларини жорий этиш; 
  • маълумотларни таҳлил қилиш гуруҳи фаолиятини бошқариш; 
  • давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш, ахборот тизимларидан интеграция йўли билан зарурий маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш; 
  • “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш борасида давлат ахборот тизимлари маълумотларини таҳлил қилиш, прогнозини кузатиш орқали тавсиялар тайёрлаш. 

Номзодга қўйиладиган талаблар:  

  • Таҳлил қилиш ва лойиҳаларни бошқариш борасида камида 3 йиллик тажриба;  
  • маълумотлар таҳлилида замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмалари; 
  • маълумотларни таҳлил қилиш усулларини чуқур билиш ва улар асосида стратегик йўналишларни шакллантириш; 
  • давлат органлари ахборот тизимларидан интеграция йўли билан маълумотларни олиш ҳамда таҳлил қилиш усулларини билиш; 
  • таҳлилий маълумотларни тақдим этиш бўйича ҳисоботлар, дашбордлар ва визуализация яратиш қобилияти.

Шахсий сифатларга қўйиладиган талаблар: 

  • юқори коммуникабеллик ва етакчилик, таҳлилчилар гуруҳини бошқариш, хусусан, ходимларни ёллаш, ўргатиш ва ривожлантириш қобилиятига эгалик, аналитик фикрлаш, инновацион эчимларни топиш ва маълумотларни таҳлил қилишда янгича ёндашувларни таклиф этиш хоҳишида бўлиш.

Биздан таклиф этилади: 

  • рақобатбардош маош ва ижтимоий қўллаб қувватлаш; 
  • йирик лойиҳаларда иштирок этиш ва янги тажриба; 
  • касбий ривожланиш ва ўсиш 

Боғланиш учун маълумот: 

e-mail: sh.yunusova@egov.uz   
тел: 55-501-36-30 (1046)

Вакансияга жавоб бериш

Хат, резюме ва портфолиони илова қилиш (10 Мб гача)

Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр