872 минг фуқаро ўз касбини расман рўйхатдан ўтказди

872 минг фуқаро ўз касбини расман рўйхатдан ўтказди

16 июль 2025

2025-йилнинг июн ҳолатига “Ўзини ўзи банд қилиш” хизмати орқали 872 нафар фуқаро ўз меҳнат фаолиятини қонунийлаштирди!

Бунда энг кўп танланган соҳалар қуйидагилар бўлди:

Чорва парвариши – 159 000 киши
Тикувчилик – 94 000 киши
Қишлоқ хўжалиги ишлари – 76 000 киши
Йўловчи ташиш (автомобилда) – 57 000 киши
Томорқада ишлаш – 40 000 киши

Мазкур хизматдан фойдаланишда энг фаол ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 125 000 ариза
Қашқадарё вилояти – 110 000
Самарқанд вилояти – 85 000
Наманган вилояти – 82 000
Андижон вилояти – 77 000

Аризаларнинг 78% my.gov.uz портали орқали берилган! (22% мобил иловадан)

Эслатма: “Ўзини ўзи банд қилиш” – бу нафақат фаолиятингизни қонунийлаштириш, балки пенсия баллари, ижтимоий кафолатлар ва келажакдаги ишончли фаолият учун ҳам муҳим қадамдир.

my.gov.uz — осон, тез ва қулай!

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр