Арнасой туманида электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

Арнасой туманида электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди

17 апрель 2024

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг Жиззах вилоятидаги вакили томонидан жорий йилнинг 16 апрель санасида Арнасой туманида жойлашган умумтаълим мактаблари педагог кадрлари ҳамда ходимлари учун my.gov.uz портали орқали электрон хизматлардан самарали фойдаланиш мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда мутахассислар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) мавжуд электрон хизматлар, улардан фойдаланиш тартиби ҳамда пуллик давлат хизматлари учун бериладиган чегирмалар тўғрисида иштирокчиларга маълумот берилди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга my.gov.uz орқали электрон хизматлардан фойдаланиш учун ариза бериш ҳамда MyGov мобил иловасини юклаб олиш ва MyID биометрик идентификация орқали тизимга кириш жараёнлари амалий тарзда кўрсатиб берилди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр