Август ойида Топ-10 расмий веб-сайтлар

Август ойида Топ-10 расмий веб-сайтлар

14 сентябрь 2022

Ҳозирги кунда бирор давлат идорасига ишимиз тушса, у ҳақида маълумот олиш учун дарров Интернетга юзланамиз. Масалан, ўша ташкилотнинг расмий веб-сайтига кириб, манзили, қабул кунлари, раҳбари каби ўзимиз учун керакли маълумотларни қидирамиз.

Шундай пайтларда излаганимизни топсак, ишимиз енгил битганидан қувонамиз. Бироқ баъзан бўм-бўш саҳифалар ёки эски маълумотлар ҳафсаламизни пир қилиб ҳам туради. 

Бугун давлат идораларининг расмий веб-сайтлари қай даражада фойдаланувчилар талабларига жавоб беради?

Бунга ойдинлик киритиш учун Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари таҳлил қилинди.

Таҳлил мавжуд қонунчилик талаблари ва БМТнинг “Электрон ҳукумат рейтинги” талабларидан келиб чиқиб амалга оширилди. Жами 45 та кўрсаткичлар асосида август ойи учун веб-сайтлар рейтинги шакллантирилди.

Таҳлил натижаларига кўра, қуйидаги вазирлик ва ташкилотлар расмий веб-сайтлари Топ-10 таликдан жой олди:

  1. Халқ таълими вазирлиги;
  2. Давлат статистика қўмитаси;
  3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
  4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  5. Давлат активларини бошқариш агентлиги;
  6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги;
  7. Марказий банк;
  8. Давлат солиқ қўмитаси;
  9. “ЎзАрхив” агентлиги;
  10. Навоий вилояти ҳокимлиги.
Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр