БМТ Давлат хизматлари форумида Ўзбекистоннинг рақамли ҳукуматдаги ютуқлари эътироф этилди

БМТ Давлат хизматлари форумида Ўзбекистоннинг рақамли ҳукуматдаги ютуқлари эътироф этилди

25 июнь 2025

2025 йил 25 июн куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Давлат хизматлари форуми доирасида “E-Government Recognition Session” (Электрон ҳукуматдаги эътироф сессияси) бўлиб ўтди. Мазкур сессияда рақамли ҳукумат соҳасида жаҳон даражасида салмоқли ютуқларга эришган давлатлар турли йўналишларда тақдирланди.

Форумда Ўзбекистонда сўнгги йилларда рақамли ҳукумат соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. Хусусан, қуйидаги ютуқлар халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланди:

  • Ўзбекистон БМТнинг Электрон ҳукумат ривожланиш индекси (EGDI) бўйича юқори гуруҳга киришини таъминлади;
  • Рақамли ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасига киритилган сармоялар, хусусан my.gov.uz, солиқ хизматлари каби электрон платформалар ривожида катта ютуқларга эришилди;
  • Соҳадаги кучли институционал етакчилик;
  • Аҳолининг рақамли кўникмаларини ривожлантириш, STEAM таълими ва рақамли саводхонликни оширишга қаратилган эътибор.

Форумда, шунингдек, Осиё минтақасидаги бир қатор давлатлар — сунъий интеллект, киберхавфсизлик ва кичик бизнесни рақамлаш орқали тараққиётга эришган мамлакатлар ҳам тақдирланди.

Ўзбекистоннинг мазкур халқаро майдондаги эътирофи – юртимизда рақамли трансформация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасидир.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр