2025 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон АКТ ҳафталиги доирасида BMT ESCAPнинг АКТ ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича мутахассиси А.Каражанова билан учрашув бўлиб ўтди.
2025 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон АКТ ҳафталиги доирасида BMT ESCAPнинг АКТ ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича мутахассиси А.Каражанова билан учрашув бўлиб ўтди.
“Рақамли ҳукумат” лойиҳаларини бошқариш марказида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси “Рақамли ҳукумати”нинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.
Ўз навбатида халқаро эксперт BMT ESCAPнинг рақамли трансформация бўйича олиб бораётган фаолияти ҳақида тақдимот қилди. Шу ўринда давлат-хусусий шерикчилик муҳимлигини таъкидлаб, кичик ва ўрта бизнеснинг ролига алоҳида тўхталиб ўтди.
А.Каражанова рақамли трансформация соҳасидаги маълумотларни таҳлил қилиш бўйича BMT ESCAAP методологияси билан ҳам таништирди. Шунингдек, у Марказий Осиё мамлакатларида АКТ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларга баҳо берди.
А.Каражанова Ўзбекистон Республикасининг рақамли экотизимини ривожлантириш билан боғлиқ янги лойиҳаларни BMT ESCAAPнинг 2027-2030 йиллар учун “Йўл Харитаси” доирасида илгари суришда тайёрлигини билдирди. Учрашув якунида лойиҳа фаолияти бўйича ҳамкорликнинг кейинги босқичлари келишиб олинди.