Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиалида семинар-тренинг ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиалида семинар-тренинг ташкил этилди

24 апрель 2024

Жорий йилнинг 24 апрель санасида Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг Андижон вилоятидаги вакили томонидан Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ҳудудий филиали ходимлари учун my.gov.uz орқали электрон давлат хизматларидан самарали фойдаланиш мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур семинарда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган оммабоп электрон хизматлар ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ягона порталнинг MyGovмобил иловасида жорий этилган қулайликлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбир давомида my.gov.uz орқали "Ўзини ўзи банд қилиш", "Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш", "Доимий яшаш жойи тўғрисида маълумотнома олиш" хизматларидан фойдаланиш жараёнлари амалий тарзда кўриб чиқилди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр