Экспертлар йиғилиши ўтказилди

Экспертлар йиғилиши ўтказилди

23 июнь 2023

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 208-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан экспертлар йиғилиши ўтказилди.

Рақамли технологиялар вазирииннг ўринбосари Р.Каримжонов томонидан ўтказилган йиғилишда “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси директорининг ўринбосари Б.Угламов ҳамда Малакани баҳолаш ва аттестациядан ўтказиш бўлими бош мутахассиси Н.Маматова иштирокчиларга қарорнинг мазмун моҳияти бўйича тушунчалар беришди.

Шунингдек, йиғилишда қарор билан белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш масаласи муҳокама этилди. Вазирлик томонидан шакллантирилган экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этиш бўйича бир қатор режалар келишиб олинди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр