Электрон ҳукумат маркази мутахассислари Буюк Британия рақамли ҳукуматининг технологик ривожланиши билан танишдилар

Электрон ҳукумат маркази мутахассислари Буюк Британия рақамли ҳукуматининг технологик ривожланиши билан танишдилар

09 сентябрь 2021

Бугун, 22 июн куни Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассисларининг Буюк Британия Давлат рақамли хизматлари (GDS) вакиллари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Унда Буюк Британия рақамли ҳукуматининг технологик ривожланиши тажрибаси билан танишилди.

Хусусан, GDS техник маслаҳатчиси Равиндер Сингх Буюк Британиянинг GOV.UK давлат хизматлари порталининг технологик платформаси ҳақида батафсил тақдимот ўтказди.

Шунингдек, марказ мутахассислари GOV.UK порталининг: GOV.UK Verify, GOV.UK Notify, GOV.UK Pay, Digital Marketplace, GOV.UK PaaS таркибий қисмлари архитектураси ва техник жиҳатлари билан танишдилар.

GDS экспертлари мутахассисларни қизиқтирган саволларига жавоблар беришди.

Ушбу учрашув Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда Буюк Британия Давлат рақамли хизматлари (GDS) ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми доирасида ташкил этилди.

Маълумот учун: Давлат рақамли хизматлари (GDS) 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси Ижро аппарати таркибига киради ва давлат хизматларини рақамли трансформация қилиш билан шуғулланади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр