“Сиз томон йўл олдик” лойиҳасининг навбатдаги манзили Фарғона вилояти этиб белгиланганидан хабарингиз бор.
Бугун, 15 декабрь куни Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари вилоятнинг Марғилон ва Фарғона шаҳри аҳолиси учун “Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш афзалликлари” мавзусидаги ўқув семинарларини бошлаб юборишди.
Ўқув тренингларда ҳудуд аҳолисига, аввало, Электрон ҳукумат ва электрон давлат хизматлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, уларга Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтиш (OneID), электрон рақамли имзо олиш, уларни my.gov.uz хизматларидан фойдаланишда қўллаш каби жараёнлар реал вақт режимида кўрсатиб берилди.
Семинар савол-жавобларга бой ўтди. Юртдошларимиз вақти ва маблағи тежалишига хизмат қилувчи Ягона портал хизматларига катта қизиқиш билдиришди.