Ҳукумат қарорига мувофиқ (https://lex.uz/pdfs/7289474)иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномалари “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) орқали электрон тарзда расмийлаштирилади.
Ходимлар имзоланган электрон меҳнат шартномасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги (my.gov.uz) шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин.
Барча иш берувчилар ЯММТ платформаси орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиши ва унда қоғоз шартномаларни рўйхатдан ўтказиши шарт.
️Давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамда штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно.