Шаҳар ва туманларда ҳам ҳокимларнинг рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилади.
Барча вазирлик ва ҳокимликларга ўз тузилмасида сунъий интеллектни ривожлантириш билан шуғулланадиган алоҳида бўлинма ташкил қилиш ва уларнинг олдига, энг аввало, иш самарадорлиги ва хизмат сифатини ошириш, ортиқча харажат, “яширин” иқтисодиёт ва бюрократияни қисқартириш каби масалаларга сунъий интеллект орқали ечим топиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширилди.
Юқори кўрсаткичга эришган, хорижий тил биладиган, технологик билими кучли 100 нафар мутахассис АҚШ, Европа, Сингапур, Япония каби давлатларга олти ойлик курсларга юборилади.
Келгуси йилдан вазирлик ва ҳудудларда сунъий интеллектни жорий этиш ҳолатини баҳолайдиган рейтинг тизими ишга туширилади.