«EPAM Systems» Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

«EPAM Systems» Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

26 январь куни Электрон ҳукумат маркази директори Азиз Мухитдинов Беларусь EPAM бош директори ўринбосари Андрей Шубадеров бошчилигидаги «EPAM Systems» компанияси делегацияси билан учрашди.

Суҳбат давомида меҳмонлар марказ вакилларини EPAM дастурий таъминоти ва рақамли платформаларни ишлаб чиқиш тажрибаси, шунингдек, компаниянинг Ўзбекистондаги бизнес кўламини кенгайтириш режалари билан таништирди.

«EPAM Systems» — Американинг 1993 йилда ташкил этилган IT-компанияси бўлиб, Беларусь юқори технологиялар паркининг резидентидир. Компания дастурий таъминотни ишлаб чиқиш хизматлари ва рақамли платформалар бўйича дунёдаги етакчилардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда «EPAM Systems» дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади, ходимларининг умумий сони 52 650 дан ортиқ кишини ташкил этади, компания капитали 28,1 млрд $. Бир неча йил давомида EPAM компанияси Forbes журналининг «Энг тез ривожланаётган 25 та технология компанияси» рўйхатида ва Fortune журналининг «Энг тез ривожланаётган 100 та компания» рўйхатида етакчи IT хизматларини кўрсатувчи сифатида қайд этилган.

Компания Ўзбекистонда 2019 йилдан бери фаолият юритади ва IT-Парк резиденти ҳисобланади.  Бугунги кунга келиб, мамлакатиздаги ходимлари сони 300 дан ортиқ кишини ташкил этади.

Учрашув чоғида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва IT-хизматларини кўрсатиш, шунингдек, малакали IT-мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр