Нуфузли халқаро нашрнинг ёзишича, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) инновация, самарадорлик ва фуқароларга йўналтирилган хизматларни тақдим этишда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Мазкур мамлакат рақамли инновациялардаги илғор тажрибасини Ўзбекистон билан фаол бўлишмоқда.
Айниқса, "Бир миллион ўзбек дастурчилари" ташаббуси икки давлат ўртасидаги энг муҳим ҳамкорликлардан биридир. Бу лойиҳа Ўзбекистон ёшларига ИТ соҳасида бепул таълим олиш имконини беради.
Ўзбекистоннинг IT Park ваколатхонасининг Дубайда очилиши ва ўзбек стартапларининг БАА бозорига кириб бориши бу ҳамкорликнинг самарали эканлигидан далолат беради. Бу мустаҳкам алоқалар Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшишҳи билан аҳамиятлидир.
Мақолани тўлиқ ўқиш: https://www.forbesmiddleeast.com/innovation/artificial-intelligence-machine-learning/how-the-uae-is-redefining-digital-government-with-ai-zero-bureaucracy-and-new-partnerships