Жорий йилнинг 22-феврал санасида Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари томонидан Университет талабаларининг электрон давлат хизматларидан самарали фойдаланиш бўйича кўникмалари оширилди.
Семинарда талабаларга my.gov.uz порталида жорий этилган имкониятлар, ёшлар томонидан фойдаланилаётган оммабоп электрон хизматлар ва хизмат натижасини олиш тартиби тушунтирилди.
Мазкур тренингда иштирок этган талаба-ёшларга my.gov.uz портали орқали рақамли давлат хизматидан фойдаланиш ва натижасини олиш жараёнлари амалий машғулот шаклида намойиш этилди.
Тадбир иштирокчилари Ягона порталда жорий этилган хизматлардан фойдаланиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди ва Ягона портални такомиллаштириш бўйича таклифлар берилди.