Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасини ҳам кўздан кечиришди.
Мазкур мажмуа 2020 йил 9 май куни, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан барпо этилган бўлиб, унинг таркибида “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ҳайкалтарошлик композицияси, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги ҳамда тарихий-бадиий экспозициялар мавжуд.
Ташриф давомида марказ ходимлари уруш даврига оид ҳарбий техникалар, қаҳрамон юртдошларимиз хотирасига бағишланган рамзий ҳудудлар билан танишдилар. Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари шарафига барпо этилган ёдгорликлар ҳамда миллий тарихимизни ёдга солувчи экспонатларни кўздан кечирдилар.
Мазкур ташриф ходимларда тарихий хотирани асраб-авайлаш, Ватанимиз тинчлиги ва тараққиёти йўлида фидойилик, шунингдек, миллий қадриятларга ҳурмат руҳини янада кучайтирди.