Хотин-қизларимиз манфаати – доимий эътиборда

Хотин-қизларимиз манфаати – доимий эътиборда

Бугун хотин-қизларимиз нафақат фарзанд тарбияси, балки жамиятнинг турли жабҳаларида фидойилик кўрсатишмоқда. Уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда мамлакатимизда бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Президентнинг  “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармони орқали хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган ишлар мудом долзарб эканлиги эслатилди.

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида ўтказилган навбатдаги давра суҳбатида эса Юридик бўлими бошлиғи в.б. А.Рахмонов томонидан ходимларга мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.  

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттиришга қаратилган.

Давра суҳбати якуни қизғин савол-жавобларга уланиб кетди, иштирокчилар мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдиришди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр