Huawei компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Huawei компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

19 апрель 2024

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Мухитдинов Huawei компаниясининг Марказий Осиёда АКТ маркетинги ва ечимлари бўйича вице-президенти жаноб Ванг Зҳентиан билан учрашув ўтказди.

Унда замонавий ечимлар асосида истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш, ИТ-экспорт йўналишларини ривожлантириш режалари муҳокама қилинди.

Мазкур учрашув “Рақамли ҳукумат” маркази ҳамда Huawei ўртасидаги самарали ҳамкорлик давом этаётганининг яна бир тасдиғидир.

Томонлар энг сўнгги технологик ишланмалар бўйича маълумот алмашиш баробарида Cлоуд хизматларни ривожлантириш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр