Ижтимоий картани бериш ва ундан фойдаланиш учун аризалар my.gov.uz орқали қабул қилинади

Ижтимоий картани бериш ва ундан фойдаланиш учун аризалар my.gov.uz орқали қабул қилинади

07 январь 2025

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 897 сонли қарори билан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда "ижтимоий карта" тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Унга кўра, "Ижтимоий карта" АТ маълумотлар базаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан фуқаролар ва давлат органлари тақдим этган маълумотлар, шу жумладан биометрик маълумотлар асосида шакллантирилади ва юритилади ҳамда молиявий агент сифатида иштирок этувчи республиканинг резидент тижорат банклари томонидан тақдим этилади.

Ижтимоий картани бериш ва ундан фойдаланиш учун аризалар қуйидагилар орқали мурожаат қилиш йўли билан топширилади:

  • "Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz);
  • "Ижтимоий карта" мобил иловаси;
  • "Инсон" ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари;
  • молиявий агентлар.

Жисмоний шахсларга ижтимоий карта бериш бўйича банк хизматлари учун тўлов БҲМнинг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Ҳужжатда ижтимоий карта уч иш куни ичида бепул бериладиган шахслар рўйхати келтирилган.

2025 йил 1 февралдан ижтимоий карталарни муомалага чиқариш ва фойдаланишга тақдим этиш масалалари бўйича "1070" – "Ишонч телефони" синов тартибида ишга туширилади.

️Eслатиб ўтамиз,  (https://t.me/eGovUz/4418) ушбу карта барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта ижтимоий карта ҳисобланади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр