“Республиканинг олис ҳудудларида алоқа қамровини оширишда йўлдош алоқа технологияларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–313-сон, 21.10.2025-й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, йўлдош алоқа технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
Йўлдош алоқа тизимини жорий этиш ва йўлдош интернет хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникациялар соҳасида лисензияланадиган фаолият турлари этиб белгиланди.
2026-йил 1-январдан бошлаб 5 йил муддатга ўрта ва паст орбитали йўлдош алоқа тармоқларини Ўзбекистон ҳудудида марказий ер станцияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган лойиҳалар доирасида қуйидаги имтиёзлар берилади, жумладан: