“Job Fair 2024” – бўш иш ўринлари ярмаркаси

“Job Fair 2024” – бўш иш ўринлари ярмаркаси

16 апрель 2024

Бугун, 16-апрель куни Тошкент шаҳридаги Амитй университетида “Job Fair 2024” – бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабалари ва битирувчилари, шунингдек, салоҳиятли ходимлар учун махсус ташкил этилди.

Тадбирда Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ташриф буюрганларни рақамли технологиялар ва инновациялар оламига эшик очувчи турли вакансиялар билан таништирдилар.

“Job Fair 2024” – бўш иш ўринлари ярмаркаси профессионал муҳитда ўз ўрнини топмоқчи бўлган иқтидорли ёшлар учун идеал платформага айланиб бормоқда. У керакли номзодлар учун айни имкониятларни тақдим этиш баробарида иш берувчилар ва салоҳиятли ходимлар ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатишга, шу билан бирга турли соҳа мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қулай шароит яратади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр