Кексаларга ҳурмат – ёшларга ибрат намунаси!

Кексаларга ҳурмат – ёшларга ибрат намунаси!

30 сентябрь 2025

Юртимизда нуронийларни эъзозлаш, уларнинг тажрибасини қадрлаш, меҳр ва эҳтиром кўрсатиш қадимий анъана саналади. Ҳар йили ўтказиладиган “Кексалар ҳафталиги” ҳам айнан шу эзгу мақсадга хизмат қилади.

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази жамоаси ҳам ушбу ҳафталик доирасида ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олишди. Шунингдек, узоқ йиллар соҳага фидокорона меҳнати сингган устоз ходимларга эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг ҳаётий тажрибаси, ёшларга қолдираётган сабоқлари учун миннатдорлик билдирилди.

“Бугун биз кўраётган қулайликлар, янги технологиялар орқасида кечаги фидокорона меҳнатлар турибди. Шу йўлда ёшларнинг билимга чанқоқлиги, меҳнатсеварлиги бизни қувонтиради”, дейди соҳа фахрийларидан бири.

Марказ жамоаси кексаларимизга кўрсатилган эътибор орқали жамиятда меҳр-оқибат, эҳтиром ва самимият муҳитини янада мустаҳкамлашни ўзининг инсоний бурчи деб билади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр