Китоб кўргазмаси ташкил этилди

Китоб кўргазмаси ташкил этилди

11 апрель 2025

9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуди ва 10 апрель – “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан маърифий тадбир ташкил этилди.

Жорий йилнинг 11 апрель куни Рақамли технологиялар вазирлиги, ИТ-Парк ҳудудидаги тизим ташкилотлари ҳамда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи МЧЖ ҳамкорлигида китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Ушбу кўргазма буюк аждодимиз мероси ва она тилимизга ҳурмат, шунингдек, замонавий технологиялар соҳаси вакилларининг маънавият ва китобхонликка эътиборини кўрсатиш мақсадида ўтказилди. Тадбир технологиялар ва маънавият уйғунлигининг ёрқин намунаси бўлиб, унда тарихий ва тилшуносликка оид қимматли асарлар намойиш этилди.

Бу каби ташаббуслар – аждодлар мероси ва она тилини қадрлашга, китоб мутолаасини кенгайтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр