Корея делегацияси билан учрашув

Корея делегацияси билан учрашув

09 сентябрь 2021

15 июнь куни Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида Корея ер ва геофазовий маълумотлар корпорацияси (LX), Корея кадастр жамияти ва MetaGIS Consulting компанияси вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур делегация “Ўзбекистонда миллий геоахборот тизими учун фазовий маълумотларни стандартлаштириш ва улардан фойдаланиш” грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган.


15 июнь куни Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида Корея ер ва геофазовий маълумотлар корпорацияси (LX), Корея кадастр жамияти ва MetaGIS Consulting компанияси вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур делегация “Ўзбекистонда миллий геоахборот тизими учун фазовий маълумотларни стандартлаштириш ва улардан фойдаланиш” грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Суҳбат давомида меҳмонлар “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган электрон ҳукумат лойиҳалари билан таништирилди. Давлат органларида ахборот тизимларини ишлаб чиқиш тартиби бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, учрашувда кореялик меҳмонларга электрон ҳукумат соҳасида тегишли қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумот берилди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр