Бугун, 2025-йил 17-июл куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида 15-июлдан бошланган "Монополияга қарши комплаенс" ва "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунчиликка бағишланган ўқув семинари якунланди.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ташкил этилган ушбу семинарда иштирокчилар назарий ва амалий билимларини мустаҳкамладилар. Машғулотлар интерактив савол-жавоблар ва ҳаётий мисоллар асосида ўтказилди.
Ўқув курси якунида барча иштирокчиларга Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) тизимига интеграция қилинган махсус сертификатлар топширилди. Ушбу семинарнинг Марказ ходимлари малакасини ошириш ва шаффофликни таъминлашдаги аҳамияти катта.